Кеча, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда чиройли автомобил рақами салкам 900 миллион сўмга сотилгани акс этган сурат тарқалди. Қайд этилишича, 01 777 RRR давлат рақами учун 893 миллион сўм ёки амалдаги курс бўйича 75 минг доллар тўланган.
Бугун Uzex.uz 10 октябрь куни сотилган авторақамлар рўйхатитини эълон қилди. Аммо, у ерда 01 777 RRR рақами ҳақида хеч қандай маълумот йўқ. UzNews.uz мухбири билан суҳбатлашган avtoraqam.uzex.uz ходими мазкур авторақам кеча ҳақиқатда сотилгани, аммо нима сабабдан сайтда маълумот йўқлигини маълум қилди.
Маълумот учун, 893 миллион сўмга олтита Chevrolet Gentra ҳам олса бўлади.