Поиск
RUUZ

Общество

Чехия Ўзбекистонга маҳсулотларни Европа стандартлари бўйича сертификатлашда ёрдам беради

Ягона Идоралар белгиси билан сертификат олган маҳаллий маҳсулотлар Европа мамлакатларига экспорт қилиниши мумкин.

84views0replies
0

gov.uz

Ўзбекистон Европа Иттифоқининг юқори стандартлари ва техник регламентларига мос келадиган тайёр маҳсулотларни экспорт қилишдан манфаатдор.
Шу нуқтаи назардан, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг Европа бозорларига чиқишида ягона СЕ (Certification Europe) белгиси билан сертификатлаш мақсадида синовдан ўтказиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш таклиф этилди.
Бу ҳақда 10 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Чехия бош вазири Петр Фиала билан учрашувида маълум қилинди.
Ўзбекистонда Чехия капитали иштирокида 50 га яқин корхона фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг январь-август ойларида ўзаро савдо ҳажми қарийб 2,5 баробар ўсди. Бунга Ўзбекистон Европа Иттифоқи Преференциялар бош тизимига (“GSP+”) қўшилгани ҳам ёрдам берди.
Бироқ, бу кўрсаткич мавжуд салоҳиятга мос эмаслиги, ўзаро савдодаги дисбалансни тўғрилаш бўйича фаол ишлаш зарурлиги қайд этилди.
Учрашувда шунингдек, инвестиция, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, транспорт, бандлик, таълим, тиббиёт, туризм каби қатор йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва уни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
84views0replies
0

Комментарии