Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда вагон остига яширилган 2,14 кг "опий" аниқланди — видео

Қўшни давлатдан келган юк поезди вагонидаги мазкур модда хизмат ити ёрдамида топилган.

82views0replies
0

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси "Айритом" чегара божхона пости ходимлари томонидан ДХХ билан ҳамкорликда навбатдаги контрабанда ҳолатига чек қўйилган.
Маълум бўлишича, қўшни давлатдан божхона постига кириб келган юк поезди вагонлари белгиланган тартибда текширувдан ўтказилган. Натижада хизмат ити вагонлардан бирида шубҳали модда борлиги юзасидан белги берган. Шундан сўнг, мазкур вагон чуқурлаштирилган божхона кўригидан ўтказилганда, вагоннинг пастки балка қисмида хуфиёна тарзда яширилган, жами оғирлиги ўрами билан 2,14 килограмм бўлган "опий" гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
82views0replies
0

Комментарии