Поиск
RUUZ

Реклама

Bobur Residence турар жой мажмуаси хонадон сотиб олиш учун фоизсиз муддатли тўлов имкониятини тақдим этмоқда

Тўртта 16 қаватли уйдан иборат Bobur Residence турар жой мажмуаси шаҳарнинг марказий қисмларидан бирида жойлашган бўлиб, мижозларга қулай шартлардаги муддатли тўловларни таклиф қилмоқда.

176views0replies
0

Bobur Residence − шаҳарнинг марказий қисмида жойлашган замонавий янги қурилган бино бўлиб, замонавий ва сифатли қурилиш материаллари ҳамда технологияларидан фойдаланган ҳолда лойиҳалаштирилиб, барпо этилмоқда.
Жами тўртта 16 қаватли газоблокдан барпо бўлаётган уйлар тақдим этилади.
Лойиҳа ҳақида батафсил:
• умумий майдони − 3 гектар;
• бутун лойиҳанинг битиш санаси − тўрт йил ичида;
• ҳар бир уйдаги хонадонлар сони − 251 та;
• xонадонларнинг шифт баландлиги − 3,1 м.
Хонадонлар тозаланган ва сўнгги сайқал беришга тайёр ҳолда тақдим этилади. Хоҳишга кўра мижозлар тўлиқ таъмирланган хонадонларга буюртма беришлари ҳам мумкин.
Бундан ташқари, лойиҳа шаҳарнинг марказида, туманнинг ташқи инфратузилмаси ривожланган ҳудудида жойлашган.
Bobur Residence турар жой мажмуаси яқинида ижтимоий эҳтиёжлар ва фаол ҳаёт учун зарур бўлган деярли барча нарса мавжуд:
• Bobur боғи − 1,18 км;
• Next савдо маркази − 2,53 км;
• Magic City − 3,28 км;
• Genesis Education мактаби − 539 м;
• 83-мактаб − 1,6 км;
• «Корзинка» супермаркети − 900 м;
• Аэропорт − 1,51 км;
• 249-сонли болалар боғчаси − 300 м;
• 300-сонли болалар боғчаси − 310 м;
• 58-сонли поликлиника − 100 м;
• 8-сонли туғруқхона − 846 м;
• «Новза», «Ойбек», «Тошкент» метро бекатлари − автомобилда 9 дақиқали йўл.
Bobur Residence турар жой мажмуасининг ташқи фасад қисми декоратив сув ўтказмайдиган гипс ва алюминий композит панеллардан иборат.
Ҳар бир уйнинг деворлари қуйидагилардан иборат бўлади:
• синч устунлар;
• ташқи ва ички деворлар − автоклавли газоблоклар.
Уйнинг пойдевори бетондан иборат бўлади ва «ёстиғи» 2,30 метрга тенг.
Шунингдек, Bobur Residence мижозларига фоизсиз тўлаш дастури ёрдамида танлаш мумкин бўлган олти турдаги қулай шартларда муддатли тўловларни тақдим этади:
1. 100% бошланғич тўловни амалга ошириш орқали умумий суммадан 20% чегирмага эга бўлиш имконияти.
2. Дастлабки тўлов − 50%. Қолган 50% қисми 24 ой ичида тўлаш имконияти ва умумий тўлов миқдоридан 5% чегирма.
3. Дастлабки тўлов − 50%. Қолган 50% миқдори 12 ой давомида тўлаш имконияти ва умумий суммадан 10% чегирма.
4. Дастлабки тўлов − 30%. Тўловнинг қолган қисми 24 ой ичида ёки кадастр ҳужжатлари чиқарилгунга қадар тўлаш имконияти, қолган қисмини эса кредит ёрдамида тўлаш мумкин.
5. Дастлабки тўлов − 0%. Бутун тўлов миқдори 24 ой ичида тўланади.
6. Дастлабки тўлов − 0%. Барча сумма 12 ой ичида тўланади ва ушбу турдаги тўлов билан умумий суммадан 5% чегирмага эга бўлиш имконияти.
Bobur Residence ҳар бир мижозга алоҳида хизмат кўрсатиб, имкон қадар оптимал вариантни танлашда ёрдам беради.
Батафсил маълумотни ҳавола орқали олиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
176views0replies
0

Комментарии