Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида аҳоли ичадиган сув тармоғига қушхона қонлари аралашиб кетди

Ҳокимлик ҳолат юзасидан маълумот берди.

375views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Олмалиқ шаҳридаги “Рамазон” маҳалласининг хонадонлардан бирида жўмракдан қонли сув оқаётгани тасвирланган видео тарқалди. Видеода аёл қувур ёрилиши оқибатида қушхона қонлари ичимлик суви тармоғига кирганини маълум қилган.
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, маҳалладаги бир неча хонадонларда ичимлик суви жўмракларидан қонли сув оқиши кузатилган. Шаҳар “Сув таъминоти” корхонаси масъулларининг ҳолат юзасидан дастлабки маълумот беришича, бу қушхонадаги оқова сув ва ичимлик суви қувурининг тешилиб, ўзаро қўшилиб кетиши сабабли кузатилган.
Ушбу ҳолат зудлик билан масъуллар томонидан назоратга олиниб, ҳозирда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Маълумотга кўра, воқеа жойига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакиллари ҳам етиб бориб, вазиятни ўрганмоқда.
375views0replies
0

Комментарии