Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда 40 гкга яқин ер майдони дам олиш маскани қуриш учун ажратиб берилганлиги аниқланди

Миллий боғ ҳудудидаги оғир реконструкцияли бинолар махсус техникалар ёрдамида бузилмоқда.

163views0replies
0

eco.gov.uz

2021–2022 йилларда Самарқанддаги "Зарафшон" миллий табиат боғи ҳудудидаги 39,8 гектар ер майдони 57 нафар жисмоний ва юридик шахсга ижара битими ҳамда шартномага асосан дам олиш маскани қуриш учун ажратиб берилганлиги аниқланди, дея хабар бермоқда Экология вазирлиги.
Боғда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан фуқаролик ва иқтисодий суд қарорларига мувофиқ 11 нафар фуқаро ва юридик шахс томонидан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни бузиш ишлари олиб борилмоқда.
Миллий боғ ҳудудидаги оғир реконструкцияли бинолар, девор ва тўсиқлар босқичма-босқич махсус техникалар ёрдамида бузилмоқда.
Қолган ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура жиноий иш қўзғатиб, қўшимча тарзда ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Бундан ташқари, ноқонуний қурилмалар буздирилиб, ўрнига дарахт экилди.
Шунингдек, вазирлик, Бош прокуратура ва Зарафшон миллий табиат боғи масъуллари ҳамкорлигида миллий боғ ҳудудида бузилган бинолар ўрни тезкор тартибда тозаланиб, қурилиш чиқиндилари олиб чиқиб кетилмоқда ва ўрнига манзалари дарахтлар экилиб, ҳудудда яшил боғлар барпо этилмоқда.
163views0replies
0

Комментарии