Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда қўшни эркак билан жинсий алоқада бўлиб, кейин уни ўлдирган аёлга ҳукм ўқилди

Судланувчи маст ҳолда қўшниси билан жинсий алоқада бўлган. Аёл қўшни эркак ОИТС эканини билган ва бундан жаҳли чиқиб, уни пичоқлаб ўлдирган.

12594views0replies
0

uznews.uz

Тошкент шаҳрида Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди қўшниси Д.Т.ни қасддан ўлдиришда айбланган 42 ёшли Н.П.га нисбатан ҳукм чиқарди.
Маълум бўлишича, Н.П ва Д.Т.лар металлни сотишдан олинган пул маблағларидан фойдаланиб, катта миқдордаги спиртли ичимликларни сотиб олиб, биргаликда истеъмол қилганлар. Шундан сўнг, улар маст ҳолда жинсий алоқага киришган. Эртаси куни ҳам улар кўп миқдорда спиртли ичимликлар ичишган.
Судланувчи Н.П. маст ҳолатда Д.Т.га ОИТС ташхиси қўйилганини эслаб, уни ўлдирмоқчи бўлган. Аёл ошхона пичоғи билан қуролланиб, эркакнинг уйига борган. Кечаси уйига кириб, унинг юраги ва кўкрак қисмига пичоқ билан урган, натижада эркак воқеа жойида вафот этган.
Н.П.нинг сўзларига кўра, у Д.Т.дан ОИТС юқтирган бўлиши мумкин, деб ўйлаб, унинг олдига борган. Уйда эркак аёлга энди у ҳам юқтирганини айтиб тиржайиб, унинг жаҳлини чиқарган, шундан сўнг Н.П. унга ошхона пичоғи билан санчган. Суд мажлисида Н.П ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймон бўлди.
Суд ҳукмига кўра, фуқаро Н.П. Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, унга жазони ўташ жойида алкоголизмдан мажбурий даволаниш белгиланди.
12594views0replies
0

Комментарии