• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 октября 2023

Пойтахтнинг айрим кўчалари бугундан вақтинча ёпилади

20 кун давомида тармоқ қувурларини ўтказиш ишлари режалаштирилган.

416
0

"Veolia Energy Tashkent" компанияси жорий йилнинг 10 октябрь санасидан 30 октябргача иссиқлик мавсумига тайёргарлик доирасида Яшнобод туманида тармоқ қувурларини ўтказиш ишларини олиб боради. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. Натижада айрим кўчалар бўйлаб автомобиль ҳаракати чекланади.

Унга кўра:

Ашрафи ва Иззат кўчалари чорраҳасидан Бирлашган ва Иззат кўчалари чорраҳасигача - диаметри 600 мм ва узунлиги 60 м қувурлар алмаштирилади.

Автомобиль қатнов йўли Ашрафи ва Иззат кўчалари чорраҳасидан Бешариқ ва Иззат кўчалари чорраҳасигача ёпилади.

Мазкур ишлар иссиқ сув таъминоти истеъмолчиларига чекловларсиз амалга оширилади,- дейилади хабарда.

416
0