Муваффақиятли брендни фақатгина логотип орқали эмас, балки уни барча мультимедиа платформаларидаги рекламаларда тақдим этадиган овоздан ҳам билиб олиш мумкин. Овоз мижозлар билан эмоционал алоқа ўрнатади, бренд фалсафасини аниқлаштиради ва уни юзлаб бошқа брендлардан ажратишга ёрдам беради.
Номдор компаниялар муваффақиятли маркетинг усулини танлашади: таниқли шахсларни «бренд овози» бўлишга таклиф қилишади, бу янги аудиторияни жалб қилади ва ишқибозлар билан мулоқотни ҳис қилиш имконини беради.
Лекин, энди «бренд овози» бўлиш имконияти ҳар бир кишида бор: интеллектуал қурилмаларни етказиб бериш бўйича жаҳонда етакчилардан бири бўлган HONOR компанияси келгусида Ўзбекистон ҳудудида брендни реклама роликлари ва интернет-материалларда тақдим этадиган мамлакатнинг ноёб овози номига танлов эълон қилади.
HONOR брендининг аудио-тақдимоти учун танлаб олинадиган ноёб овоз нафақат кенг аудитория ичида машҳурликка эришади, балки компания маҳсулотлари тўплами кўринишидаги совғага ҳам эга бўлади.
Бренд ҳақида
HONOR компаниясига 2013 йилда асос солинган ва у Ўзбекистон бозорига 2021 йилда кириб келган. Компания юқори технологик смартфон, ноутбук, планшет, қулоқчин ва конфигурацияга қараб турли нарх тоифаларидаги бошқа қурилмаларни ишлаб чиқаради. HONOR девайсларининг ажралиб турадиган қисми – бу қулайлик, ихчамлик, чиройли дизайн ва ҳамёнбоп нархлардир.
HONOR 3000 дан ортиқ сервис марказлари ва 43 та колл-марказларга эга, 82 дан ортиқ бозорларда ўз фаолиятини юритади.
HONOR девайслари ўзбекистонлик фойдаланувчилар ўртасида катта ишончга эришган, компания ҳозирги кунга қадар кўплаб ҳамкорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга ва республиканинг барча шаҳарларини қамраб олишга эришди. Энди компания ўз брендининг «овоз элчиси» – бренднинг ташриф қоғозига айланадиган ва унинг мамлакатдаги барча реклама роликларида янграйдиган ноёб овозни изламоқда.
Танлов шартлари
– аризаларни қабул қилиш
Аризалар 9 октябрдан 25 октябрга қадар қабул қилинади. Ушбу вақт давомида хоҳловчилар HONOR Uzbekistan танлов саҳифасида тайёр файлни юклашлари ёки Go Beyond HONOR сўзлари билан овоз намунасини қолдиришлари керак. Ҳайъат аъзолари компания номининг тўғри талаффуз қилиниши [онор], ифодалилик, овоз тембри, харизматизм ва артикуляциянинг аниқлигини баҳолайди.
– ҳайъат аъзоларининг танлови
29 октябрга қадар HONOR жамоаси барча қатнашчиларнинг овозларини таҳлил қилади ва ғолиблик учун 10 кишини танлаб олади. Кейин эса халқ овоз бериши амалга оширилади.
– халқ овоз бериши
30 октябрдан 3 ноябрга қадар ҳамма ўзи ноёб овоз деб ҳисоблаган иштирокчиларга овоз беришлари мумкин бўлади. Ғолиб 6 ноябрь куни эълон қилинади.
Ғолибга совғалар
Ғолибга тегишли ном ва бутун оилага мўлжалланган HONOR маҳсулотлари тўплами кўринишидаги совға берилади:
• HONOR X9a смартфони;
• HONOR X8a смартфони;
• HONOR X7a смартфони;
• HONOR Choice Earbuds X3 Lite қулоқчинлари;
• Magicbook X14 2023 ноутбуги.
• HONOR X8a смартфони;
• HONOR X7a смартфони;
• HONOR Choice Earbuds X3 Lite қулоқчинлари;
• Magicbook X14 2023 ноутбуги.
Таниқли HONOR брендининг овози бўлиш ва бутун мамлакатга жаранглаш имкониятини қўлдан чиқарманг!
Танловда қатнашиш шартлари билан ҳавола орқали танишиш мумкин: HONOR OVOZI акцияси шартлари ва оммавий оферта.
Компания янгиликларини бренднинг Ўзбекистондаги сайтида ва Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида кузатиб боришингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида