Поиск
RUUZ

Назначения

"Ўзбекконцерт"га янги директор тайинланди

Танқидий йиғилишда аввалги раҳбар лавозимидан озод этилиб, янгиси тайинланди.

2313views0replies
0

"Ўзбекконцерт"

Эрданов Санжар Собирович "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда муассаса Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов раислигида ўтган танқидий руҳдаги йиғилишда муассасанинг ўтган тўққиз ойлик фаолияти таҳлил қилиниб, амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинган.
Йиғилишда муассаса раҳбари вазифасини бажариб келган Даврон Шералиевнинг вазифасидан озод этилгани, Эрданов Санжар Собировичнинг "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлангани маълум қилинган.
Санжар Эрданов шу пайтга қадар директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Даврон Шералиев 2022 йилнинг май ойида "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори этиб тайинланганди
2313views0replies
0

Комментарии