Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон қисман чўлга айланиб бормоқда, шаҳарлари заҳарли чангга ботган — Европарламент депутати (видео)

Виола вон Крамон керакли чоралар тезроқ кўрилмаса, Ўзбекистоннинг 35 миллиондан ортиқ аҳолисини экологик ҳалокат кутаётганини айтди.

5032views1replies
1

slobodenpecat.mk

Европа парламенти биносида парламентнинг Ташқи ишлар қўмитаси мажлисида Германиялик сиёсатчи, Европарламент депутати Виола вон Крамон Ўзбекистон ва ЕИ муносабатлари ҳақида нутқ сўзлади. У ўз нутқини ўзининг Х (Тwitter) саҳифасига жойлади.
Унинг айтишича, Ўзбекистон ўзининг ёш ва меҳнаткаш аҳолиси, табиий ресурслари ва бой тарихи билан Марказий Осиёда муваффақият тарихига айланиши учун ҳамма нарсага эга. Бироқ, унинг аҳолиси қийналмоқда, ер ва ресурслари эрозияга учрамоқда.
Хитой ва Россия каби автократик қўшнилари мамлакатни ўзларининг шахсий ўйин майдончаларига айлантириб олган. Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бузилишига кўз юмиб, у билан савдони оширишга қарор қила олмайди. Албатта, пахта далаларида меҳнат шароити яхшиланмоқда, болалар меҳнати тақиқланди. Аммо ҳали олдинда узоқ йўл бор.

"Сув ресурслари нотўғри бошқарилмоқда, шаҳарлар заҳарли чангга ботган ва мамлакат қисман чўлга айланмоқда. Агар бу жараёнлар тўхтатилмаса, Ўзбекистоннинг 35 миллиондан ортиқ аҳолисини экологик ҳалокат кутмоқда. Евроиттифоқнинг навбатдаги кенгайиши Ўзбекистонни Иттифоққа анча яқинлаштиради. Унинг халқи Хитой ва Россияга муқобил демократияга лойиқдир. Европа Иттифоқи Марказий Осиёга яқинроқ бўлиши керак. Шунда одамлар ҳаётини яхшилаш ва Ўзбекистоннинг ноёб экотизимини ҳимоя қилиш учун кўпроқ иш қила олади”, — дейди Виола вон Крамон.

5032views1replies
1

Комментарии