Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда совуқ сув нархи тарифлари оширилмоқда

Жисмоний шахслар учун 1 кубометр ичимлик суви нархини 3,5 баробар ошириш режалаштирилган.

2174views0replies
0

UzNews.uz

Сув таъминоти тизимидаги сарф-харажатларнинг кескин ортганлиги муносабати билан Тошкент шаҳрида ичимлик ҳамда оқова (канализация) сув хизматлари нархи ошиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ Матбуот хизмати.
Хусусан, аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм, оқова сув нархи эса 1000 сўм, юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3000 сўм, оқава сув нархини эса 2200 сўм этиб белгилаш бўйича таклифлар Тошкент шаҳар депутатлар кенгашига тақдим этилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги ошиши кутилаётган сув ва канализация нархлари Тошкент вилояти ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларидаги айни кундаги нархлардан пастлигича қолмоқда.
"Депутатлар кенгаши муҳокамаси якунларидан келиб чиқиб сув ва канализация нархлари ошиш санаси ҳақида қўшимча маълумот тақдим этиб борилади. Ундан ташқари якуний хулосалар бўйича оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этиш режалаштирилган", - дейилади хабарда.
2174views0replies
0

Комментарии