Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларига мурожаат йўллади

Элчихона Исроилдан Ўзбекистонга учадиган авиа рейслар бекор қилинмаганини маълум қилди.

202views0replies
0

google maps

Элчихонанинг хабар қилишича, ҳозирги кунга қадар Исроилдан Ўзбекистонга учадиган авиа рейслар бекор қилингани йўқ. Кетиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари бемалол авиачипта олиб учишлари мумкин. Элчихона томонидан ўзгаришлар тўғрисида хабар берилиши маълум қилинди.
"Ўзбекистон фуқаролари бўлган яқинларингиз, дўстларингиз ёки танишларингиз йўқолгани, яралангани ва бошқа маълумотлар ҳақида Элчихона консуллик бўлимини ўз вақтида хабардор қилинг", - дейилади хабарда.
Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун телефон:
+972 54 485 1397
202views0replies
0

Комментарии