Поиск
RUUZ

Погода

Ушбу ҳафтада Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +2 даражага тушиб кетади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

404views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 9-11 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +11...+16 даража, кундуз кунлари +25...+30 даража бўлади.
11 октябрь куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Қора денгиз ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, баъзи жойларда шамол тезлиги кучаяди. Ҳаво ҳарорати +12...+17 даражагача пасаяди.
12-13 октябрь кунлари совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. 12 ҳамда 13 октябрда кечаси ва эрталаб республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 13 октябрь кундуз куни фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради. Шамол тезлиги баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари +6...+11 даражагача, шимолда +2...+7 даражагача илиқ, кундуз кунлари +12...+17 даражагача илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 12-13 октябрь кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади) бўлади.
Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, 9-11 октябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 12 октябрь куни куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, 13 октябрь кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат, 9 октябрда +25...+27 даража, 10-11 октябрда кечаси +12...+15 даража, кундузи +27...+29 даража, 12 октябрда кечаси +14...+16 даража, кундузи +24...+26 даража, 13 октябрь кечаси +6...+9 даража, кундузи +12...+15 даража бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-13 октябрь куни шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.
404views0replies
0

Комментарии