Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги зилзила қурбонларининг оилаларига ҳамдардлик билдирди

Ҳиротда содир бўлган зилзила оқибатида 2,4 минг нафардан ортиқ инсон ҳалок бўлди. 2 мингга яқин бино вайрон бўлди.

136views0replies
0

REUTERS

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги зилзила оқибатида кўп сонли инсонлар ҳалок бўлгани ва кенг кўламли вайронагарчиликлар муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
“Афғонистоннинг ғарбий вилоятларида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва кенг кўламли вайронагарчиликларга олиб келган зилзила ҳақидаги хабар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинди. Зилзила қурбонларининг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдирамиз, афғон халқининг қайғусига шерикмиз ва жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз. Ўзбекистон томони Афғонистон ва унинг халқи билан бугунги оғир дамларда биргадир” – дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотида.
Маълумот учун, 7 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 атрофида Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида 8 дақиқалик интервал билан зилзилалар содир бўлган. Ер силкинишлари магнитудаси 4,6 дан 6,3 баллгача бўлган.
Табиий офатларни бошқариш вазирлигининг баёнотида айтилишича, зилзиладан жами 20 та қишлоқ аҳолиси жабр кўрган. 2 440 киши жароҳатланган, 2 445 киши вафот этган. Шу билан бирга, 1 983 та бино вайрон бўлган.
136views0replies
0

Комментарии