Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун, 7 октябрь куни Гонконгга қарши 3-ўрин учун кураш олиб борди. Қизиқарли кечган баҳсда ўзбекистонлик футболчилар рақиб жамоа дарвозасига жавобсиз 4 та гол киритиб мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлишди.
Ўйинда Гонконг дарвозасига киритилган голларга Алишер Одилов, Ҳусайин Норчаев (2 та) ва Алибек Давроновлар муаллифлик қилишди.