Поиск
RUUZ

Общество

Ботаника боғи пойтахт ҳокимлиги тасарруфига ўтказилиб, аттракционлар ўрнатилиши мумкин

97views0replies
0

UzNews.uz

Вазирлар Маҳкамасининг "Истироҳат боғлари фаолияти ва бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси эълон қилинди. Унга кўра, истироҳат боғларида умумий майдонининг 30 фоиздан кам бўлмаган қисмида яшил майдон ташкил этиш, аттракционлар жойлаштириладиган ҳудудларни алоҳида ажратиш, электрон тўлов ва назорат тизимини жорий этиш белгиланган.
Ҳудудлардаги боғлар рўйхатида умумий майдони 65,4 га бўлган Фанлар академиясига қарашли Ботаника боғи ҳам бор.
Натижада мазкур қарор юзасидан Экология партияси расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, боғ илмий муассаса бўлиб, бугунги кунда боғдаги ўсимликларнинг турлари генофонди, сонининг хилма-хиллиги, коллекцион турлар генофонди бўйича Марказий Осиёдаги йирик ягона бўлган ноёб илмий-уникал объект ҳисобланади.
Юқоридаги қарор лойиҳасида истироҳат боғлари ҳудудларини савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш учун ижарага бериш, аттракционлар ўрнатиш кўзда тутилмоқда. Ушбу фаолият эса, илмий муассаса сифатида ташкил этилган Тошкент Ботаника боғида сақланаётган, дунёнинг 5 қитъасидан келтирилган, ноёб бўлган флора объектларига жиддий салбий таъсир кўрсатади.
"Ботаника боғини ушбу қарор лойиҳасидан чиқариш ҳамда Ботаника боғига Миллий боғ мақомини бериш орқали унинг нуфузини ва муҳофазасини кучайтириш керак, деб ҳисоблаймиз",- дейилади хабарда.
97views0replies
0

Комментарии