• 11 809 сум
    -12.42
  • 13 404 сум
    -15.28
  • 142 сум
    1.72
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 809 сум
    -12.42
  • 13 404 сум
    -15.28
  • 142 сум
    1.72
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 октября 2023

Абдуқодир Мўминов иши бўйича кўрилган апелляция қаноатлантирилмади

Блогерга ўқилган суд ҳукми бўйича апелляция шикоятлари кўриб чиқилди.

1158
0
UzNews.uz

Бугун блогер Абдуқодир Мўминовга оид жиноят иши Тошкент шаҳар судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 6 октябрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг А. Мўминовга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикоятлари эса қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Эслатиб ўтамиз, блогер ЖКнинг бир қатор моддалари билан (товламачилик, фирибгарлик, пора беришда иштирокчилик ва бошқалар) айбланиб, 7 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.

1158
0