Поиск
RUUZ

Происшествия

"Москва-Тошкент" рейсидаги самолёт Урганчга шошилинч қўнди

Бунга 45 ёшли йўловчи эркакнинг самолёт бортида вафот этганлиги сабаб бўлган.

454views0replies
0

"Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг Москва-Тошкент рейсини амалга ошираётган HY-604 самолёти Урганч аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, бортида 236 йўловчи бўлган Boeing 787 самолёти экипажи йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли захира аэродромга учишга қарор қилган.
Тошкент вақти билан 16:59да самолёт Урганч аэропортига қўнган. Йўловчи 1978 йилда туғилган эркак - самолёт бортида вафот этган.
Таъкидланишича, соат 18:48 да самолёт Урганчдан Тошкентга учган.
454views0replies
0

Комментарии