• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 6 октября 2023

Шавкат Мирзиёев Москвада "Номаълум аскар" қабрига гул қўйди

Президент Кремль деворлари ёнида жойлашган ушбу ёдгорликка ташриф буюрди.

204
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга расмий ташриф дастурининг иккинчи кунида Москва шаҳрининг Александр боғидаги Номаълум аскар қабрига гул қўйди.

Кремль деворлари ёнида жойлашган ушбу ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида Ватан ҳимоясида мардларча жанг қилган ва ҳалок бўлган миллионлаб аскарлар хотирасига бағишлаб барпо этилган, аждодларимиз жасорати ва матонати рамзидир.

Ўзбекистон президенти ёдгорликка гулчамбар қўйиб, инсониятнинг тинч келажаги йўлида жонини фидо қилган қаҳрамонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

204
0