Visitqatar сайти хабарига кўра, Қатарда 101 мамлакат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди. Унга кўра, бутун дунёдан ташриф буюрувчилар Қатарга келиш вақтида виза олиш ёки ўзлари олиб юрган паспортига қараб оддий онлайн аризаларни тўлдириш орқали киришлари мумкин.
Маълум бўлишича, 101 та давлат фуқаролари Қатарда визасиз 30 кунгача бўлиш ҳуқуқига эга.
Маълумот учун, Қатарга визасиз киришда ҳам бир нечта талаблар бор: рўйхатдаги давлат фуқароларида амал қилиш муддати 6 ойдан кам қолмаган хорижга чиқиш паспорти ҳамда қайтиш ёки Қатардан бошқа давлатга чиқиб кетиш чиптаси бўлиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳам Қатар фуқаролари учун визасиз режим белгиланган эди.