• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 6 октября 2023

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилади

Синоптиклар дам олиш кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

460
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ва 7 октябрга ўтар кечаси ҳудуднинг катта қисмида булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда шамол тезлиги соатига 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати +18...+23 даражани ташкил этади.

Эртага кундузи нам ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекина бошлайди ва республика бўйича яна ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат эрталаб марказий ва шарқий вилоятларнинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Якшанба куни эса Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва якшанба куни +22...+27 даражани ташкил этади. Кечаси ва эрталаб салқин бўлиши кузатилади, ҳаво ҳарорати +9...+14 даража атрофида бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 6-8 октябрь кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 6-7 октябрь куни баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, 6 октябрь ва 7 октябрь куни кечаси вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 7 октябрь куни эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутимайди. 8 октябрь куни ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан соатига 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари +11...+14 даража, кундузи 6 октябрда +21...+23 даража, 7-8 октябрда +23...+26 даража бўлади.

460
0