Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг жорий йил 15 сентябрдаги буйруғига мувофиқ, ушбу портални яратиш ва амалиётга татбиқ этиш учун ишчи гуруҳ тузилган.
Мазкур порталда давлат мукофотлари билан тақдирланган маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳақида маълумотлар киритилади. Дастлаб, 10 нафар санъаткорнинг маълумотлари киритилиши режалаштирилган.
Жойланадиган маълумотлар Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими, Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бўлими, Санъатни ривожлантириш бошқармаси, Таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўлими, "Ўзбекконцерт", "Ўзбекистон давлат филармонияси", "Ўзбектеатр", "Маданият таълими маркази" давлат муассасалари томонидан назорат қилиб борилиши белгиланган.
Қайд этилишича, ушбу порталнинг харажатлар сметаси 488 млн сўмни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Маданият вазирлиги 8 млрд сўмга замонавий автомобиль сотиб олган эди.