• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 6 октября 2023

Давлат даромадига олинган товарлар онлайн аукцион савдога қўйилади

Онлайн платформа хусусий операторлар томонидан 2024 йил сентябрь ойига қадар ишлаб чиқилади.

301
0
Божхона

Энди божхона органлари томонидан ноқонуний муомаладан олиб қўйилган ва суд қарорига биноан давлат даромадига олинган мол-мулклар аукционга қўйилади, дея хабар бермоқда Божхона Ахборот хизмати.

Буни "Божхона сервис" давлат муассасаси ва унинг ҳудудий бўлимлари "E-auksion shop" электрон савдо дўкони орқали амалга оширишади.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 октябрь куни қабул қилинган 526-сон қарорида назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2024 йил 1 сентябрга қадар давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида сотишнинг хусусий операторлар томонидан ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилди.

301
0