Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин медални қўлга киритди.
Осиё ўйинлари финал босқичида ўзбекистонлик боксчилардан -51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўстматов, -57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халоков ҳамда +92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов рақибларини мағлубиятга учратиб, мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди.