• 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 5 октября 2023

Қашқадарёда 4 тонна истеъмолга яроқсиз гўштни олиб кетаётган шахслар ушланди

Улар сифатсиз гўштни Самарқандга олиб кираётган вақт тўхтатиб қолинган.

458
0

Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ИИБ ва ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида "Қарши-Самарқанд" йўналишида ҳаракатланаётган Isuzu русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Натижада фуқаролар О.Х. ва Ж.В. жами 4 000 кг истеъмолга яроқсиз қорамол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

458
0