Поиск
RUUZ

Общество

"Юқумли описторхоз касаллиги Ўзбекистонда учрамайди" — Санэпидқўмита

Тармоқларда Қозоғистонда балиқ орқали юқадиган касалликка чалинганлар сони ортаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

144views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қозоғистонда балиқ орқали юқадиган касалликка чалинганлар сони ортаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Санитария-эпидемиология қўмитаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Хабар қилинишича, касалликнинг асосий сабаби дея, Россиянинг Тюмен вилоятидан олиб келинган балиқлар бўлгани ҳақида ҳам маълумотлар кўрсатилмоқда.
Маълумот ўрнида, одамлар ва балиқ истеъмол қиладиган ҳайвонлар, шу билан бирга айиқлар мазкур инфекцияни юқтиришга мойил бўлади. Инфекция карп оиласига кирувчи балиқларни хом, ним тузланган ёки иссиқлик билан ишлов берилмасдан истеъмол қилганда юқади.
2022 йилда описторхознинг 11 520 та ҳолати Россияда қайд этилган бўлиб, касалланиш даражаси 100 минг аҳолига 7,9 ни ташкил этган.
Қайд этилишича, одамларда описторхоз билан касалланганлар сони 2002 йилда энг юқори чўққига чиққан. 2 521 та ҳолат қайд этилган (100 000 кишига 17 та ҳолат) босқичма-босқич 1 225 ҳолатга пасайган. 
Касалликнинг клиник белгилари қуйидагилар: 
— Бироз иситмалаш, камқувватлик, ич бузилиши, терида тошмалар пайдо бўлиши, камқонлик, Б12 витамини етишмаслиги кузатилади.
— Касаллик охирида ўт пуфаги ва ўт йўллари, ўн икки бармоқ ичак ва меъда ости безларининг яллиғланиш аломатлари юзага келади. Бундай ҳолларда ташхис ўн икки бармоқ ичак шираси ва нажас таркибида описторхларни лаборатория усулида текшириш орқали аниқлашга асосланиб қўйилади.
"Юртимизда описторхоз касаллиги билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмаганини ва бундай инфекция учрамаслигини маълум қиламиз",- дейилади хабарда.
144views0replies
0

Комментарии