Рустамов Олимхон Бакиевич Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Олимхон Рустамов тайинловга қадар инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Олимхон Рустамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.