Поиск
RUUZ

Общество

Мораторийга қарамай, дарахт кесиш билан боғлиқ 2,5 мингга ҳуқуқбузарлик қайд этилди

Бош прокуратура томонидан жорий йилда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасида содир этилган жиноятлар таҳлил қилинди.

93views0replies
0

Архив фото

Бош прокуратура маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2 427 та ҳуқуқбузарлик қайд этилиб, шундан 714 туп қимматбаҳо навли дарахтлар ноқонуний кесилишига йўл қўйилган.
Қизил китобга киритилган ўсимликлар режасиз ва назоратсиз йиғиб олиниши натижасида табиий захиралар ва популяцияларининг ўсиш майдонлари қисқариши кузатилмоқда.
Масалан, Сурхондарё вилояти “Боботоғ” давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида жорий йил июль-сентябрь ойларида 11 550 туп табиий ҳолда ўсувчи “тожик кавраги” доривор ўсимлиги ноқонуний кесилиб, табиатга 5,7 млрд сўм зарар етказилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Республика бўйича жами 67,7 минг гектар майдонни ташкил этувчи ўрмон фонди ер участкаларини ижарага бериш билан боғлиқ 8065 та ҳужжатлар хатловдан ўтказилиши натижасига кўра, ўрмон фонди ер участкаларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид равишда ижарага бериш ҳолатлари аниқланиб, 18 та жиноят, 46 та маъмурий ва 23 та интизомий ишлар қўзғатилди ҳамда ноқонуний эгалланган 1539 гектар ерлар ўрмон фонди ҳисобига қайтарилди.
Умуман назорат тадбирлари давомида аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида мутасадди идораларга 107 та тақдимнома киритилди, 206 та ноқонуний ҳужжатларга протест келтирилди, судларга 4 та даъво аризаси киритилди, 304 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 7 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 228 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
93views0replies
0

Комментарии