Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюради

Путиннинг таклифига биноан Мирзиёев 5-7 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

151views0replies
22

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 5-7 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Москва шаҳрида икки давлат етакчиларининг музокаралари бўлиб ўтади. Давлат раҳбари Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан ҳам учрашади.
Бўлажак учрашувлар кун тартибидан икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган. Амалий ҳамкорликни, энг аввало, савдо ва иқтисодиёт, инвестиция, миграция ва гуманитар соҳаларда кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти Татаристонга ташриф буюриб, республика раиси Рустам Минниханов билан музокара ўтказиши кўзда тутилган.
151views0replies
22

Комментарии