Поиск
RUUZ

Криминал

Бухоролик эркак "Ёр-ёр"да танишиб, ишқий муносабатда бўлган қашқадарёлик аёлни ўлдирди

У марҳумани сиртмоқ билан ўлдириб, жасадини ҳовлидаги ҳовузга ташлаган.

1144views1replies
0

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида ўзи билан учрашиб юрган аёлни ўлдирган бухоролик 36 ёшли эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда "Бир жиноят изидан" кўрсатуви хабар берди.
Маълум қилинишича, 2021 йилда қашқадарёлик 35 ёшли аёл ва бухоролик эркак "Ёр-ёр" кўрсатуви орқали телефонда танишган. Улар оила қурмасдан, 2 йил давомида Ғузор туманида учрашиб юришган. Натижада тўй қилиб, олиб кетмаётганидан жаҳли чиқиб, аёл эркак билан жанжаллашган. Эркак эса аёлни рашк қилиб, 2023 йилнинг 28 февраль куни унга тан жароҳати етказган.
Эркак марҳума аёлни сиртмоқ билан ўлдириб, жасадни ҳовлисидаги 2,5 метрлик сув ҳовузига ташлаган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Мазкур жиноят иши ЖИБ Ғузор туман судида кўриб чиқилиб, судланувчига 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
1144views1replies
0

Комментарии