Поиск
RUUZ

Общество

Марказий банк “AVO bank”ка бир қатор тақиқлар қўйди

“AVO bank” қонун талабларини бузгани сабаб унга тақиқлар қўйилди.

199views0replies
0

UzNews.uz

Марказий банк баёнотига кўра, бугунги кун ҳолатига “AVO bank” АЖнинг устав капитали 105 млрд сўмни ташкил этган ҳолда банк устав капитали миқдори қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилмаган.
Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, Банк назорати қўмитаси қарорига асосан банкка нисбатан кредитлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш ҳамда депозит операцияларини амалга ошириш тақиқланди.
Маълумот учун, банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, банк устав капиталининг энг кам миқдори 2023 йил 1 сентябрдан эътиборан 200 млрд сўмни ташкил этилиши кераклиги белгиланган.
Маълумот учун, “AVO bank” АЖнинг аввалги номи "Ўзагроэкспортбанк" эди. Жорий йилнинг август ойида банк ўз номини "AVO bank"ка ўзгартирган.
199views0replies
0

Комментарии