Поиск
RUUZ

Происшествия

Венецияда ичида йўловчилари бўлган автобус 10 метр баландликдан темир йўлга қулади — видео

Ҳодиса натижасида 21 киши ҳалок бўлган. Улар орасида ёш болалар ҳам бор.

81views0replies
0

AFP

Италиянинг Венеция шаҳри Местре туманида йўловчи автобуси панжарани бузиб ўтиб, 10 метр баландликдан темир йўл рельсларига қулади. Бу ҳақда ANSA ахборот агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, 19 киши воқеа жойида, яна 2 киши касалхонада вафот этган. Жабрланганларнинг баъзилари яхши, аммо Падуада оғир аҳволда бўлганлар ва куйиш жароҳати олганлар ҳам бор. Қурбонларнинг 4 нафари ёш болалар ҳисобланади.
Италия матбуотига кўра, автобус ҳалокатдан кейин ёниб кетган. Қулаш чоғида темир йўлнинг юқори симларига урилган.
Маҳаллий ўт ўчириш хизмати раҳбарининг айтишича, ҳалокатда ҳалок бўлганлар орасида 3 нафар украиналик, 1 нафар хорватиялик, 1 нафар немис ва 1 нафар француз бор.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан 19:45 атрофида содир бўлган, сабаблари ҳозирча номаълум. Италия транспорт вазири Маттео Салвини автоҳалокатга ҳайдовчининг тўсатдан мазаси қочиб қолгани сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
81views0replies
0

Комментарии