Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакили Бунёд Абдуллаевнинг маълум қилишича, 2020 йил давомида ўтказилган давлат экологик назорати натижаларига кўра дарахт ва буталарни ноқонуний кесилиши билан боғлиқ жами 3 960 та ҳуқуқбузарлик аниқланган.
Ноқонуний дарахткесарларнинг 136 нафари эса мансабдор шахслар бўлган.
– Ҳуқуқбузарларга жами 4,5 млрд сўм жарима солинган, ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори эса – 15,3 млрд сўм. Жами 2 724 метр куб бута, 7 812 дона дарахт шундан, 3 428 дона қимматли ва 4 384 дона камёб ва қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний равишда кесилган, - дейди Қўмита вакили.
Қайд этилишича, йил давомида 18 та ҳолат бўйича қонунбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Ҳуқуқбузарлардан 127 та қурол-аслаҳалар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.