Поиск
RUUZ

Происшествия

Пойтахт метросининг Чилонзор йўналишида тиғиз вақтда ҳаракат кечикиши юзага келди — видео

Метро маъмурияти "Чинор" бекатида поезднинг кечикиши сабабини тушунтирди.

221views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун эрталаб пойтахт метросининг Чилонзор йўналишида Сергели туманининг 5-бекатига поезд тўхтамасдан ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. "Тошкент метрополитени" ДУК Ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
"Бугун, 4 октябрь куни соат тахминан 07:55 атрофида Чилонзор йўналишининг "Чинор" (5-бекат) бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган 14-сонли ҳаракат таркибининг тормоз тизимида техник носозлик ҳолати кузатилган ва бунинг натижасида ушбу ҳаракат таркиби белгиланган вақтда ҳаракатлана олмаган", - дейилади хабарда.
Йўналишда белгиланган ҳаракат жадвали бузилмаслигини олдини олиш мақсадида, ортидаги йўловчиларсиз бўлган поезд орқали тиркамага олиниб, ҳаракат таркиби текширув йўлагига олиб борилган.
Ҳозирги вақтда йўналишдаги барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.
221views0replies
0

Комментарии