Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида 58 ёшли эркак ўзини осиб, жонига қасд қилди

Ўғли тотализаторда катта миқдорда пул ютқизиб қўйгани сабаб ота ўзини осгани айтилмоқда.

2101views0replies
0

UzNews.uz

Ҳодиса шанба, 30 сентябрь куни Бекобод тумани Олтиовул қишлоғида содир бўлган. Шу куни 58 ёшли эркак яшаш уйида ўзини осиб, жонига қасд қилган.
UzNews.uz мухбири билан суҳбатлашган манбанинг айтишича, марҳумнинг ўлимига ўғлининг тотализаторда катта миқдорда пул юткизиб қўйгани бўлиши мумкин. Аммо, бу расман тасдиқланган маълумот эмас.
“Марҳум жуда яхши инсон эди. 34 ёшли ўғли Тошкентда қурилиш фирмалардан бирида ишлайди. Таъзияга ҳам келмади. Буни (тотализатордаги қарз — таҳрир) бошқа йўл билан ҳам ҳал қилса бўлардику. Ўзини ўзи осиш ечим эмас эди”, — дейди у.
UzNews.uz мухбири ҳолат юзасидан Бош прокуратурага сўров юборди.
2101views0replies
0

Комментарии