Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда темирйўл чипталари нархи оширилмоқда

20 октябрдан бошлаб маҳаллий йўловчи ва “Афросиёб” электропоездлари чипта нархлари 100 фоизгача оширилади.

428views0replies
0

UzNews.uz

“Ўзбекистон темирйўллари” йўловчи ташиш хўжалигидаги йўловчи чипталари нархи оширилганини эълон қилди.
Қайд этилишича, йўловчи поездлар чипта нархлари сўнгги марта 2018 йилда маҳаллий йўналишларда, 2019 йилда юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездида қайта кўриб чиқилган бўлиб, охирги 4-5 йил мобайнида тарифлар ўзгаришсиз қолиб келмоқда.
2019-2022 йиллар ва 2023 йилнинг 9 ойи давомида республикада иш ҳақи миқдори 2,4 баробарга, электр энергияси ва ёнилғи нархлари, логистика ва транспорт харажатлари сезиларли даражада ошган, шунингдек, йўловчи вагон паркларини янгилаш, янги поездларни харид қилиш, темирйўл вокзалларини замон талабларига мос равишда сақлашни ҳисобга олган ҳолда чипталар нархига ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шу муносабат билан йўловчи ташиш хўжалигидаги йўловчи чипталарни 20 октябрдан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 50 фоизга, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари чипталари тўлиқ нархининг 100 фоизга оширилади.
428views0replies
0

Комментарии