Бугун, 3 октябрь кунидан ипотека кредитлари бўйича ариза бериш Тошкент шаҳри бўйлаб очилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ариза бериш истагида бўлганлар доимий яшаш жойи бўйича давлат хизматлари маркази ёки электрон тарзда my.gov.uz сайти орқали амалга ошириши мумкин.
Эндиликда субсидия ажратиш жараёнига қуйидаги ўзгаришлар киритилди:
— Субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома олинган вақтдан бошлаб 4 ой ичида амал қилади, бу муддат тугаганидан сўнг қайта ариза берилиши мумкин;
— Субсидия олиш учун бир календарь йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинди, рад этилган аризаларга 1 декабрга қадар қайта ариза юбориш мумкин.
— Хизматдан my.gov.uz портали орқали масофадан фойдаланиш мумкин.
Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади.
Ҳужжатга кўра, қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 6,9 бараваригача (5 млн 671 минг 800 сўмгача);
— Қорақалпоғистон ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТEКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 8 бараваригача (6 млн 576 минг сўмгача);
— Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТEКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 9,2 бараваригача (7 млн 562 минг 400 сўмгача) бўлган оилалар юқори даромадга эга эмас, дея эътироф этилади.
Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.