Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда ҳафта давомида қуруқ, охирига бориб ёмғир ёғиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.

120views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечалари +10...+15 даража, кундуз кунлари +23...+28 даража бўлади.
5 октябрь куни мамлакат ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, кундузи ҳарорат +25...+30 даражагача бироз кўтарилади. Республиканинг шимолий ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
6 октябрда нам ва салқин ҳаво массаларининг кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудини қамраб олади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с.гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, асосан ёғингарчилик кутилмайди, фақат жума куни, 6 октябрда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол асосан шарқдан 3-8 м/с тезликда эсиб, 10-12 м/с.гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +12...+15 даражагача, кундузи +24...+27 даражагача, 5 октябрда +24...+29 даражагача бўлади, жума куни ёмғир пайтида +21...+23 даражагача пасаяди.
120views0replies
0

Комментарии