Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон ва Қатар ўртасида бир қатор меморандум ва келишувлар имзоланди — рўйхат

Шавкат Мирзиёев Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан музокара олиб борди. Кейин, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

168views0replies
17

president.uz

Доҳа шаҳридаги “Амири Девон” мажмуасида давлат ташрифи билан Қатарда бўлиб турган Ўзбекистон президентини расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Маросимдан сўнг, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний самимий кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат мадҳияларини ижро этди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар ва расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
Хусусан, ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олувчи қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
— Ўзбекистон Ҳукумати ва Қатар Ҳукумати ўртасида туризм ва ишбилармонлик тадбирлари соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
— Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Қатар Ижтимоий ривожланиш ва оила вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
— Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Қатар Ички ишлар вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
— Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Қатар Инвестиция агентлиги ўртасида инвестициявий ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
— Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Қатар Маъмурий назорат ва шаффофлик бошқармаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.
Бундан ташқари, ташриф доирасида қуйидаги келишувларга эришилди:
— Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси ва Доҳа динларараро мулоқот халқаро маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
— Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази ва Қатар Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
— Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Қатар Савдо-саноат палатаси ўртасида қўшма ишбилармонлар кенгашини тузиш тўғрисида битим;
— Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Қатар Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.
168views0replies
17

Комментарии