Мукофот совриндорлари давлат тузилмалари: Ўзбекистон Республикаси рақамли ривожланиш вазирлиги, IT Park ҳамда профессионал ассоциациялар – Маркетплейс селлерлари ассоциацияси, Ўзбекистон финтех ассоциацияси, шунингдек, Жаҳон банки ва йирик миллий платформа Uzum Market ни ривожлантиришга ҳисса қўшган сотувчилар бўлди. Ўз бизнесини Uzum Market да фаол ривожлантираётган тадбиркорлар ҳам миллий маркетплейсдан совғалар олдилар.
«Биз учун мукофот – бу соҳанинг мамлакат иқтисодий ривожланишининг драйвери сифатидаги аҳамиятини таъкидлаш имкониятидир. Албатта, бу биринчи тажриба ва номзодлар рўйхати тўлиқ эмас, чунки e-commerce кўплаб давлат институтлари ва хусусий компанияларни ўз ичига олади. Аммо бугун Ўзбекистон Марказий Осиёда онлайн савдонинг ўсиш суръати бўйича етакчи эканини мамнуният билан таъкидлайман», – дейди e-Commerce Uzbekistan ассоциациясининг раҳбари Музаффар Аъзамов.
«Биз соҳа бўйича ҳамкорлар ва, албатта, тадбиркорлар билан учрашганимиздан хурсандмиз, чунки улар бизнинг асосий бойлигимиздир. Шунинг учун бугун биз нафақат e-commerce ривожланиши учун муҳит яратаётганларга, балки биз билан бизнесни ривожлантираётган ва бутун мамлакат бўйлаб миллионлаб одамларга маҳсулотларнинг кенг ассортиментидан фойдаланиш имкониятини берадиган тадбиркорларга ҳам миннатдорчилик билдирдик. Тадбиркорлар учун смартфон – бу иш асбоби, шунинг учун биз янги iPhone смартфонлари уларга фойдали бўлишига аминмиз», – дейди Uzum Market бош директори Илшат Хаметов.
Мукофот ғолиби бўлган ва Uzum Market дан iPhone 15 Pro олган сотувчилар
«Биринчи кашфиётчилар: янги тоифаларда етакчилар» номинациясида қуйидаги мукофотлар берилди:
• «Амфибия – Магазин Бассейнов» дўкони – ушбу ёзда тадбиркорлар 12 000 дан ортиқ ишириладиган бассейнларни сотишди. Бу нафақат платформа учун рекорд, балки бутун Ўзбекистон бўйлаб болалар учун катта қувончдир.
• «Умный дом» дўкони – бир неча юзлаб электросамокатларни сотган сотувчилар бўлиб, ўзбекистонликлар ҳаттоки бундай ноёб маҳсулотларни ҳам интернет орқали сотиб олишга тайёр эканликларини исботладилар.
«Энг яхши, севимли: анъанавий тоифалардаги сотувчилар» номинациясида қуйидагилар ғолиб бўлишди:
• «Авторитет» дўкони – бутун дунёда автомобиль ишқибозлари ўзларига керак бўлган ҳамма нарсани маркетплейслардан сотиб олишга одатланган бўлсада, Ўзбекистонда айнан шу сотувчи ўз тоифасини ривожлантиришда ҳаракатлантирувчи кучга айланди.
• PLAYOWO дўкони – ушбу сотувчининг иши туфайли арзон нархлардаги замонавий кийимлар бутун мамлакат аҳолиси учун мавжуд бўлди.
• One Stop Shop бутун дунёдан косметика маҳсулотларини олиб келиб, Uzum Market да муваффақиятли сотмоқда. Дўкон миллий маркетплейсда 200 000 дан ортиқ маҳсулот сотган.
«Ижтимоий миссия: дунёни яхшилашга ёрдам берадиган маҳсулотлар ва сотувчилар» номинациясида қуйидагилар ғолиб бўлди:
• Teplo․uz – Ўзбекистон учун ғайритабиий совуқ қишда 3 сменада ишлаган ва катта талабга қарамай, иситгичлар нархини сақлаб қолган сотувчи ва ишлаб чиқарувчи. Айнан e-commerce мижозларга маҳсулотларни адолатли нархларда танлаш ва сотиб олиш имкониятини беради.
Бугунги кунда Uzum Market миллий маркетплейсида ўз маҳсулотларини бутун мамлакат бўйлаб 6000 дан ортиқ тадбиркор ва компаниялар сотмоқда. Маркетплейсда 1 кун ичида Ўзбекистон бўйлаб 67 та аҳоли пунктларига етказиб бериладиган 600 мингдан ортиқ ноёб маҳсулотлар мавжуд.
Реклама ҳуқуқи асосида