Поиск
RUUZ

Общество

Бортида 265 нафар йўловчи бўлган Тошкент-Истанбул рейсининг парвози бекор қилинди

Ҳолат сабаблари юзасидан расмий изоҳ берилди.

758views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Тошкент- Истанбул" рейси бекор қилинганлиги, натижада 400 га яқин йўловчи 12 соатдан бери кутаётганлиги акс этган видеолар тарқалган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан UZBEKISTAN AIRPORTS расмий хабар берди.
Маълум қилинишича, "Турк ҳаво йўллари"нинг THY-371 йўналиши бўйича "Тошкент-Истанбул" рейси техник сабабларга кўра бир неча соатга кечиктирилган. Натижада авиаташувчи рейсни бекор қилишга қарор қилган.
Жадвалга кўра, бортида 265 нафар йўловчи бўлган А-333 самолёти Тошкент вақти билан 02:35 да ҳавога кўтарилиши керак эди.
Бироқ самолётда техник носозлик аниқлангани сабабли парвоз кечиктирилган. 
"Йўловчилар кутиш залига жойлаштирилди ва иссиқ овқат билан таъминланди. Эрталаб авиакомпания ушбу рейсни бекор қилишга ва йўловчиларни бошқа рейсларда Истанбулга ташишга қарор қилди. Йўловчиларга овқатланиш ва меҳмонхонада жойлашиш ҳам таклиф қилинган",- дейилади хабарда.
758views0replies
0

Комментарии