Поиск
RUUZ

Политика

Тез орада Қатарнинг энг йирик холдинги Ўзбекистонда ўз офисини очади

Шавкат Мирзиёев мазкур компания раҳбари билан учрашиб, автомобиль магистралини барпо этиш каби кўплаб лойиҳаларни кўриб чиқди.

192views0replies
27

Президент Шавкат Мирзиёев Доҳа шаҳрида “Power International Holding” компанияси бошқаруви раиси Мутаз ал-Ҳаййатни қабул қилди.
Маълумот ўрнида, “Power International” – дунёнинг 19 та мамлакатида энергетика, нефть-кимё, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт инфратузилмаси, соғлиқни сақлаш, туризм каби соҳаларда фаол иш олиб бораётган Қатарнинг энг йирик миллий холдинги. Яқин Шарқдаги етакчи кўп тармоқли компаниялардан биридир.
Ҳозирда ушбу компания билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида келгусида минтақанинг энг катта агросаноат мажмуаси бўладиган замонавий чорвачилик кластери қурилмоқда.
Ўзбекистонда юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомобиль магистралини барпо этиш, аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ишбилармонлик ва меҳмонхона инфратузилмаси, соғлиқни сақлаш объектларини ташкил этиш истиқболли лойиҳалар сифатида қайд этилди.
Қатар томони тез орада холдинг Ўзбекистонда ўз офисини очишини маълум қилди.
192views0replies
27

Комментарии