Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, "Ўзэнергоинспекция" томонидан ўтказилган назорат тадбирида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Жумладан:
Пастдарғом туманидаги "А.Б." фермер хўжалигига қарашли ошхона (428 млн 364 минг сўм) ҳамда ушбу туманидаги "Ф.З.Д." оилавий корхонасига қарашли тўйхона газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган. Натижада давлат манфаатларига 520 млн 344 минг сўм зарар етказган.
Оқдарё туманидаги "И.С.О." оилавий корхонасига қарашли тўйхона газ тармоғига ноқонуний уланганлиги маълум бўлиб, давлат манфаатларига 231 млн 152 минг сўм,
Пахтачи туманидаги "А.У.А.Ҳ.777" МЧЖ эса давлат манфаатларига 114 млн 374 минг сўм зарар етказган.
Таъкидланишича, мазкур 4 та ҳолатда жами 1 млрд 294 млн 234 минг (1 млн 353 минг 154 метр куб) сўм зарар етказилганлиги аниқланди.
Маълумот ўрнида, ушбу миқдордаги табиий газ ҳозирги кунда 6 минг 765 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир.
"Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди",- дейилади хабарда.