Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда 10 ёшли жиянига уятсиз хатти-ҳаракатлар қилган эркак қамалди

Суд ҳукмига кўра, судланувчи жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш жиноятини содир этганликда айбли деб топилди.

368views0replies
0

UzNews.uz

Самарқандда 45 ёшли эркак 10 ёшли жияни орқали 1,5 йил давомида жинсий эҳтиёжини қондириб келгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Жомбой туман судида ушбу иш кўриб чиқилди.
Жорий йилнинг 28 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судида Т.Н. (1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган, ишсиз, оилали, муқаддам судланмаган)га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг раиси А.Абдураззаков раислигида ЖПКнинг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Т.Н. ЖКнинг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
368views0replies
0

Комментарии