Поиск
RUUZ

Общество

"Портлаш натижасида вайрон бўлган уйларни таъмирлаш учун сарфланган ҳар бир тийин айбдорлардан ундирилади" - Бош вазир матбуот котиби

Бекзод Ҳидоятов Тошкентдаги омборхонада содир бўлган портлаш натижасида етказилган зарар нима учун ҳодиса айбдорларидан эмас, жабрланувчиларга давлат ҳисобидан қопланишини тушунтирди.

520views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Фуқаролик ва жиноят қонунчилигига кўра, хусусий тадбиркорнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида бошқа шахсларга етказилган зарар давлат томонидан эмас, балки ҳуқуқбузарликка йўл қўйган тадбиркор томонидан қопланиши керак.
Бироқ ижтимоий тармоқларда Сергели туманида юз берган фавқулодда ҳодиса натижасида аҳоли хонадонларига етказилган зарар давлат томонидан қопланаётгани муҳокама қилинмоқда.
Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов нима учун бундай қилинаётганига изоҳ берди.
"Гап шундаки, ёнғин оқибатида етказилган зарар учун жавобгар шахсларни аниқлаш ва тергов ҳаракатларини ўтказиш кўп вақт талаб этади. Конституциянинг 23-моддасида давлат ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва ҳомийлик қилишни кафолатлайди, деб белгиланган. Шу боис тергов ва суд жараёни тугагунига қадар таъмирлаш учун зарур бўлган маблағлар захира фондидан олинди", — деб ёзди Бекзод Ҳидоятов ўзининг Telegram каналида.
Шунингдек, у ҳозирда жиноят иши доирасида мазкур ҳодиса юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини қайд этди.
"Президент шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда ҳукумат олдига ёнғиндан жабр кўрган фуқароларнинг уйларини совуқ тушгунга қадар тезроқ таъмирлаш вазифасини қўйди ва унинг бажарилишини шахсан ўзи назорат қилади", – деди Бош вазир матбуот котиби.
Тергов ва суд жараёни якунлангач, таъмирлаш учун захирадан сарфланган ҳар бир тийин суд орқали айбдорлардан ундирилади, дея қўшимча қилди Бекзод Ҳидоятов.
520views0replies
0

Комментарии