Поиск
RUUZ

Общество

Ҳиндистонда Нипаҳ инфекцияси авж олди, 2 киши вафот этди

ССВ Ҳиндистонда ташриф буюрувчи ўзбекистонликларни ушбу вирусдан сақланиш учун муҳим тавсиялар берди

148views0replies
0

Ҳиндистонда Нипаҳ авж олди. Айнан мазкур вирусдан Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида икки киши вафот этди, каби хабарлар кўпчиликнинг хавотирига сабаб бўлмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистоннинг Керала штатида Нипаҳ вируси авж олаётгани ҳақидаги маълумотини тақдим этди. Жорий йилнинг 22 сентябрь ҳолатига кўра, Нипаҳ инфекцияси бўйича олтита ҳолат тасдиқланган бўлиб, иккита ўлим ҳолати юз берди, дея хабар бермоқда ССВ Ахборот хизмати.
Нипаҳ вируси – бош мия яллиғланиши ёки нафас йўллари касалликлари билан кечадиган жиддий касалликни келтириб чиқарадиган вирус тури ҳисобланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги савдо-сотиқ ишлари бўйича борувчи тадбиркорлар ёки саёҳат учун Ҳиндистонга боришга чоғланган ўзбекистонликларга мазкур вирусдан сақланиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш муҳимлигини эслатиб ўтди:
Аввало шахсий гигиена қоидаларига риоя этинг;
меваларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ювинг;
янги сиқилган хурмо шарбатини қайнатиб ичинг;
асосийси кўршапалаклар тирнаши ёки тишлаши натижасида тешилган меваларни истеъмол қилманг.
Ҳар қандай касалликнинг олдини олишда белгиланган қоида ва тавсияларга амал қилиш муҳим ҳисобланишини унутманг.
148views0replies
0

Комментарии