Бош вазир Абдулла Арипов Сергели аҳолиси билан учрашув чоғида давлат раҳбари сафарда бўлса ҳам фуқаролар эътибордан четда қолмаслигини айтди.
"Президент хизмат сафарида бўлиб, кечаси 1 да ҳокимга телефон қилдилар, менга телефон қилдилар. Эрталаб 8 да яна телефон қилдилар. Президентимизга барча кучлар жалб қилинганини, 24 соат давомида ишлар ташкил қилиниб, кечаси билан ишлашганини билдирдим. Сафарда бўлсалар ҳам уларнинг эътиборларидан четда қолмайсизлар, ҳавотир олманглар", деди Бош вазир Сергели аҳолиси билан учрашувда.