Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентнинг 3 та туманида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

"Veolia Energy Tashkent" компанияси ҳудудларда таъмирлаш-профилактика ишларини олиб боради.

320views0replies
0

UzNews.uz

Иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида "Veolia Energy Tashkent" компанияси таъмирлаш-профилактика ишларини олиб бориши муносабати билан пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Бектемир туманларининг қуйидаги манзилларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Бектемир туманида 2-6 октябрь кунлари:
— Ҳ.Байқаро, Б.Нозима, Юқори Чирчиқ кўчалари.
Мирзо Улуғбек туманида 3-6 октябрь кунлари:
— Қорасув-1, 2, 3, 4, 6, Бўз-2, Феруза даҳалари, Дўрмон йўли, Мингбулоқ, ТемурМалик, Сўфизода, Мирзо Улуғбек ва Шўртепа кўчалари.
Яшнобод туманида 3-4 октябрь кунлари:
— М. Ашрафий кўчаси;
9-13 октябрь кунлари:
— Фарғона йўли кўчаси, тор ва берк кўчалари.
"Veolia Energy Tashkent" МЧЖ ХК вақтинчалик ноқулайликлар учун олдиндан узр сўради.
320views0replies
0

Комментарии