Хитойнинг Хуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ғалаба қозонди, дея хабар бермоқда Миллий Олимпия Қўмитаси Ахборот хизмати.
Унга кўра, ўзбекистонлик қиличбозлар шиддатли руҳда кечган финал жангида япониялик рақибларини мағлубиятга учратиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланишди.
Эслатиб ўтамиз, бу қиличбозлик спортида Ўзбекистон учун Осиё ўйинларида қўлга киритилган биринчи олтин медаль.